date
views 1 511

Карло Анчелотти «Реал»да қоладими? Мураббий ўз режаларини очиқлади!

Карло Анчелотти «Реал»да қоладими? Мураббий ўз режаларини очиқлади!
«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти унинг келажаги ҳақида, хусусан, Бразилия миллий терма жамоаси бошқарувига ўтиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Мен клубимни, футболчиларимни ва мухлисларни яхши кўраман, уларга ҳурматим беқиёс. Ўзимнинг келажак режаларимни 25 май куни эълон қиламан, ундан аввал эмас», – деди италиялик мутахассис.

Анчелотти айни вақтда фақат жорий мавсумнинг қолган ўйинларига эътибор қаратаётганини таъкидлади:
«Биз бугунги кун билан яшаяпмиз ва олдиндаги учрашувларни ўйлаяпмиз. Ҳали ҳам курашиш имконияти бор деб ўйлаймиз, шунинг учун Ла Лигада охирги дақиқагача курашиб, чемпионлик учун ҳаракат қиламиз».

Шунингдек, Анчелотти мавсум давомида жароҳатлар ва муаммолар кўп бўлганига қарамай, жамоанинг эртанги «Сельта»га қарши баҳсда яхши натижага эришишига ишончи комиллигини билдирди:

«Ҳа, жароҳатлар ва қийинчиликлар жуда кўп бўлди. Лекин эртаги ўйинда майдонга яхши таркиб туширишимиз ва ғалаба қозонишимиз мумкинлигидан шубҳам йўқ».

Шу билан бирга, мураббий ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини ҳам қўшимча қилди:
«Ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман. Фикрларим аниқ ва равшан – нима қилмоқчи эканим, нима қилишим кераклиги ва қандай ҳаракат қилаётганимни аниқ биламан».

Анчелоттининг ушбу жавоби унинг клубда қолиши ёки кетиши борасидаги саволларга яна бироз аниқлик киритган бўлса-да, барча аниқ хабарлар учун 25 май кунигача кутишимизга тўғри келади. Мураббийнинг келажакдаги қарори «Реал» мухлислари учун жуда муҳим аҳамият касб этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти «Реал»да қоладими? Мураббий ўз режаларини очиқлади!