
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг ёш юлдузи, 17 ёшли Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Германиялик мутахассис каталонияликларнинг асосий таркибида ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган футболчи келажакда Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига кўтарилиши учун нималарга аҳамият қаратиши лозимлигини тушунтириб берди.
“Агар сен юқори савияда ўйнашга қодир бўлсанг, аввало, шу даражани сақлаб қолишни ҳам билишинг зарур. Битта алоҳида ўйинда ажойиб кўриниш кўрсатиб қўйишнинг ўзи етарли эмас. Ламин буни жуда яхши тушунади ва билади”, – дея таъкидлади Флик.
Мураббийнинг қайд этишича, ёш футболчи фақатгина табиий иқтидорга таяниб қолмаслиги, балки машғулотларда жиддий ва мунтазам ишлаши керак.
“Ламин Ямал ўзининг юқори салоҳиятига фақатгина ишонч билдириб қолмаслиги керак. У ўз устида кўпроқ ишлаши, ўз маҳоратларини мунтазам ривожлантириб бориши лозим. Месси ва Роналду каби жаҳон даражасидаги футболчилар қаторига қўшилишни истаса, нафақат меҳнат қилиш, балки ички хотиржамликни ҳам сақлаш муҳимдир”, – дея тушунтирди “Барселона” бош мураббийи.
Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, Ямал ҳозирда ёш бўлишига қарамасдан юқори савияда ўйнаётганидан мамнун бўлиш лозим, аммо бундан ортиғига интилиш кераклиги ҳам унутилмаслиги шарт.
“Биз, албатта, Ламиннинг ёшлигиданоқ юқори савияда ҳаракат қилаётганидан мамнунмиз. Лекин у ҳозирги ҳолати билан кифояланиб қолмаслиги, янада юқори натижаларга эришиши учун ҳаракат қилиши лозимлигини ҳам тушуниб туриши керак. Уни ёш эканлигини ҳисобга олсак, олдида катта йўл турибди ва бу йўлдаги энг муҳим нарса – тинимсиз меҳнатдир”, – деди Ханс-Дитер Флик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар