Ламин Ямал икки йигитга ресторан тавсияси учун қимматбаҳо совға берди (видео)
1 дақиқа ўқиш16

Ижтимоий тармоқларда “Барселона” юлдузи Ламин Ямал иштирокидаги видео
кенг тарқалмоқда. Унда футболчи автомобилда кетаётиб, йўлда учратган икки йигитнинг ёнида тўхтайди ва улардан кечки овқат учун тинч ҳамда ёқимли муҳитга эга ресторан тавсия қилишларини сўрайди.
Йигитлар унга ўзлари билган ресторанлардан бирини тавсия қилишади. Бунинг учун миннатдорчилик сифатида Ламин Ямал уларга “Beats” брендининг қимматбаҳо қулоқчинларини совға қилади.
Кутилмаган совғадан ҳайратга тушган йигитлар дастлаб кўзларига ишонмай қолишади. Хайрлашишдан олдин эса футболчи улар билан бирга суратга тушади.
Оддийгина ресторан тавсияси билан бошланган учрашув икки йигит учун унутилмас хотирага айланди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…