
Италия А Сериясида мавсумнинг сўнгига яқин тақдири ҳал бўладиган ўйинлар кетма-кетлиги давом этмоқда. Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун даъвогар жамоалардан “Ювентус”, “Рома” ва “Лацио” 37-турда муҳим очколарни қўлга киритишди. Аммо айни шу турдаги энг таъсирли баҳс Римда бўлиб ўтди — Клаудио Раньери бошчилигидаги “Рома” “Милан”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу ўйин нафақат чемпионат нуқтаи назаридан, балки Раньерининг римликлар бош мураббийи сифатида ўз уйидаги сўнгги учрашуви сифатида ҳам катта аҳамият касб этди.
Элдор Шомуродов — асосий таркибда ва марказда
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлаб, 84 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди. Унинг курашчанлиги, тинимсиз югуришлари ва рақиб ҳимоясига кўрсатган босими барча томондан алоҳида баҳоланди.
Бир неча италиялик спорт таҳлилчилари Шомуродовнинг ҳаракатларига қуйидагича баҳо беришди:
VOCEGIALLOROSSA.IT: "Тинимсиз, босимли ва жонкуяр ҳаракатлар кўрсатди. Ачинарлиси, тўлиқ гол билан якунлай олмади."
CALCIOMERCATO.COM: "Ўйинни суст бошлади, лекин иккинчи таймда жуда фаол ва таъсирли ҳаракат қилди."
SIAMOLAROMA.IT: "Гол уриш имконияти етишмади, аммо кўп югурди ва мухлислар уни олқишлаб кузатишди."
ROMAFOREVER.IT: "Жамоа манфаати йўлидаги меҳнатини қайд этиш лозим. Якуний зарбада омади келмади."
“Рома” учун ҳал қилувчи палла
Римликлар бу ғалаба орқали жадвалда бешинчи поғонага кўтарилишди ва энди сўнгги турда “Торино”га қарши баҳсда Чемпионлар лигаси учун сўнгги имкониятларини синаб кўришади. Бунинг учун "Рома" сафарда ғалаба қозониши, шу билан бирга "Ювентус"нинг “Венеция” майдонида очко йўқотиши керак бўлади.
Раньери таъсири ва Шомуродовнинг ўсиши
Маълумки, Элдор мавсум бошларида захира футболчиси сифатида кўриларди. Аммо Клаудио Раньери бош мураббий сифатида клубни қабул қилгандан сўнг Шомуродовга ишонч ошиб борди. Айниқса, мавсумнинг ҳал қилувчи палласида у жамоа асосий юрагига айланди.
Унинг фаол ҳаракатлари, тайёргарлик даражаси ва жамоа учун кўрсатаётган садоқати италиялик мутахассисларнинг ҳам эътиборига тушиб, ижобий фикрларга сазовор бўлмоқда.
Zamin.uz таҳририятидан:
Шомуродовнинг юқори савиядаги майдонлардаги ҳаракатлари унинг фақат маҳаллий юлдуз эмас, балки Европа даражасидаги тўлиқ шаклланган ҳужумчига айланаётганидан дарак беради. Энди эса барча диққат “Торино”даги сўнгги турга қаратилади.
Сиз “Рома” ва Шомуродовни Чемпионлар лигасида кўришни истайсизми?
Италия А СериясиЕвропа ЧемпионлариЮвентус РомаРимда БаҳсЭлдор ШомуродовКлаудио РаньериЖамоа МеҳнатиФутбол ҲаракатлариЧемпионлар Лигаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар