
Жаҳон чемпионати–2026 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган БАА – Ўзбекистон учрашуви арафасида мезбон жамоа етакчиларидан бири, тажрибали ярим ҳимоячи Мажид Ҳасан муҳим баёнот билан чиқди. 32 ёшли футболчи бу учрашувни нафақат турнир нуқтаи назаридан, балки жамоа шаъни ва мухлислар учун ҳам муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
"Бу ўйин жаҳон чемпионати йўлидаги энг ҳал қилувчи баҳслардан бири бўлади. Рақиб жамоа — Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда барқарор ва мағлубиятсиз ўйнаётган терма жамоалардан бири. Шу сабаб, биз ҳар доимгидан ҳам кўпроқ куч, эҳтиёткорлик ва интизом билан майдонга тушишимиз шарт", — дейди Мажид Ҳасан.
Унинг таъкидлашича, БАА терма жамоаси футболчилари барча диққат-эътиборни ушбу учрашувга қаратган. “Мухлисларимиз биздан юқори ўйин кутаётганини яхши биламиз. Бу учрашув орқали уларга байрам муносабати билан ғалаба совғаси қилишни истаймиз. Бу учун эса бор имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Маълумки, ҳар икки жамоа учун ҳам 5 июнь куни бўлиб ўтадиган беллашувнинг аҳамияти жуда катта. Ўзбекистон ғалаба қозонган тақдирда, мундиалга йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Аммо БАА ҳам ўзидаги имкониятни бой бермаслик учун бор кучини ишга солади.
Мажид Ҳасаннинг ушбу фикрлари БАА термаси лагеридаги жиддий кайфият ва юқори руҳий тайёргарликдан далолат беради. Мухлислар эса ушбу баҳсни сабрсизлик билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг