
Эроннинг энг нуфузли клубларидан бири – Теҳрондаги “Истиқлол” бош мураббий лавозимига янги мутахассис тайинлади. Бу галги танлов португалиялик тажрибали мураббий Рикарду Са Пинтуга тўхтади. У клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди ва расман ўз ишига киришди.
Футбол ишқибозлари учун қизиқ томони шундаки, Са Пинту “Истиқлол”га бегона эмас. У 2022/23 йилги мавсумда ҳам ушбу жамоани бошқарган ва Эрон Суперкубогида зафар қучган. Унинг рақобатбардош ва интизомли ўйин услуби, жамоани жисмоний ва психологик жиҳатдан руҳлантириши маҳаллий мутахассислар ва футбол мухлислари томонидан юқори баҳоланган эди.

Са Пинтунинг қайта тайинланиши “Истиқлол”нинг янги мавсумдаги катта мақсадларидан дарак беради. Клуб раҳбарияти ундан нафақат ички чемпионатда, балки Осиё миқёсида ҳам юқори натижалар кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик юлдуз футболчи Жалолиддин Машарипов айнан шу клуб сафида тўп сурмоқда. Машарипов Са Пинту билан аввал ҳам ишлаш тажрибасига эга бўлган ва мураббийнинг иш услубини яхши билади. Мутасаддиларнинг фикрича, улар ўртасидаги яхши ўзаро тушуниш “Истиқлол”нинг ҳужумкор ўйинида муҳим рол ўйнайди.
Са Пинтунинг келиши нафақат Теҳрон клуби, балки ўзбекистонлик мухлислар учун ҳам қизиқ воқелик ҳисобланади. Машариповнинг янги мавсумда қандай ўсиш ва муваффақиятларга эришиши айнан мана шу ҳамкорлик натижасига боғлиқ бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар