
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати “G” гуруҳининг сўнгги туридан жой олган катта қарама-қаршилик — “Ювентус” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги тўқнашув кутилганидек тинимсиз ритмда ва голларга бой тарзда ўтди. Беллашув 27 июнь куни АҚШдаги Camping World Stadium аренасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Ҳосеп Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” юқори темп, юқори аниқлик ва ўта ишончли ҳаракатлари билан италияликларни таслим этишди. 5:2 — бу нафақат йирик ғалаба, балки бутун гуруҳ босқичини мукаммал якунлаш рамзига айланди.
— Биринчи бўлимда нима бўлди?
9-дақиқада Жереми Доку “Манчестер Сити” учун ҳисобни очди — у рақиб ҳимоясини “эритиб”, чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Аммо “Ювентус” жавобсиз қолмади: 11-дақиқада Копмейнерс ҳисобни тенглаштирди.
Шу билан баробарида, 26-дақиқада тасодифий гол вазиятни ўзгартирди — Пьер Калулу ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва англияликлар қайта олдинга чиқишди.
— Иккинчи бўлимда вазият қандай ўзгарди?
52-дақиқада Холанд, 69-дақиқада Фоден ва 75-дақиқада Савиньо ўз номларини гол муаллифлари рўйхатига ёзди. Ҳатто 84-дақиқага келиб Влахович жамоадоши Йилдизнинг аниқ пасини голга айлантирган бўлса ҳам, бу “Ювентус” учун фақат таскин вазифасини ўтади, холос.
“Ювентус” — “Манчестер Сити” 2:5
Голлар: 0:1 — Доку (9), 1:1 — Компейнерс (11), 1:2 — Калулу (26, автогол), 1:3 — Ҳоланд (52), 1:4 — Фоден (69), 1:5 — Савиньо (75), 2:5 — Влаҳович (84)
— Ҳамюртимизчи?
Умид билан кутилган Абдуқодир Ҳусанов бу учрашувда захирада қолди, унга имконият берилмади. Аммо бунинг ўзиёқ унинг қандай юксак рақобат муҳитида эканини кўрсатади.
— Нима хулоса қилдик?
“Манчестер Сити” ушбу ғалаба орқали гуруҳдаги барча ўйинларда ютиб, 100 фоиз натижа билан плей-офф босқичига йўл олди. Гвардиоланинг жамоаси нафақат ғалаба қозонди, балки футболни санъат даражасида ижро этди. “Ювентус” эса 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди.
Мусобақа давом этади ва кўпчиликни битта савол қизиқтирмоқда: “Сити” Клублар ўртасида жаҳон чемпиони титулини қўлга кирита оладими?.. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар