
Ўзбекистон эркин курашчилари спорт кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини учинчи ўрин билан якунлади, деб Nova24.uz Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўсмирлар ўртасида эркин кураш баҳслари ўтказилди. Ўзбекистонлик ёш полвонлар икки та серебро ва уч та бронза медалини қўлга киритишди:
Кумуш:
. 51 кг — Улуғбек Рашидов
. 55 кг — Абдумалик Жалолиддинов
Бронза:
. 45 кг — Миржалол Мукаммилов
. 48 кг — Шаҳобиддин Нурманов
. 60 кг — Фахриддин Насриддинов
Жами натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг U-17 ёш тоифасидаги эркин курашчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали билан жамоавий баҳолашда 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, умумий ҳисобда терма жамоа ўсмирлар ўртасида спорт курашининг барча йўналишларида 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медали қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар