date

Эван Фергюсон “Рома” сафига қўшилиш арафасида турибди

Эван Фергюсон “Рома” сафига қўшилиш арафасида турибди
Англия Премьер-лигаси клуби “Брайтон” таркибида тўп сураётган ёш ирландиялик ҳужумчи Эван Фергюсон карьерасини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Журналистик манбаларнинг хабар беришича, 20 ёшли футболчи янги мавсумни “Рома” жамоасида ижара асосида ўтказиши кутилаяпти.

Ҳозирда икки клуб ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи босқичга кирган. Ҳужумчининг “Брайтон” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Аммо унинг ўтган мавсумдаги натижалари футболчига доимий ўйин амалиёти зарурлигини кўрсатмоқда.

2024/25 йилги мавсумда Фергюсон АПЛда 21 марта майдонга тушган, аммо бор-йўғи 1 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу эса унинг салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун мунтазам ўйнаш имкониятини талаб қилмоқда. "Рома" каби кучли жамоа сафида эса у ўзини янада кўрсата олиши мумкин.

Transfermarkt портали Эван Фергюсонни 25 миллион евро баҳоси билан баҳоламоқда. Шу нуқтаи назардан унинг ижаравий асосда бошқа чемпионатда ўзини синаб кўриши ҳам клуб, ҳам футболчи учун манфаатли ечим бўлиши мумкин.

Мутахассислар Фергюсоннинг ҳаракатчанлиги, жисмоний тайёргарлиги ва ёш бўлишига қарамай майдондаги хулқ-атвори “Рома” тарзига мос келишини таъкидлашмоқда. Агар бу келишув расмийлашса, у ирландиялик футболчи учун ҳам, Италия футболи учун ҳам қизиқ воқеаларга йўл очиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эван Фергюсон “Рома” сафига қўшилиш арафасида турибди