
Туркия оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, мамлакатнинг машҳур клубларидан бири — “Галатасарой”, ҳозирги кунда “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилаётган Мануэль Аканжи билан боғлиқ жиддий ҳаракатларни бошлади, деб хабар берди City Xtra.
Маълумотларга қараганда, Истанбулдаги йирик клуб швейцариялик марказий ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Бироқ буни амалга ошириш учун авваламбор — футболчининг маоши масаласи ҳал қилиниши керак бўлади. “Галатасарой” томонидан сўров юборилган, унда айнан Аканжининг талаб қилган иш ҳақи ҳақида маълумот сўралган.
Айни дамда икки томон музокара столига ўтирмаган, лекин агар футболчи ўз талабларини юмшатса, яъни маошини қисқартиришга тайёр эканлигини билдирса, Туркия чемпиони “Манчестер Сити”га расмий таклиф юборади.
Аканжи учун бундай трансфер эҳтимоли жиддий, чунки “Сити”да ички рақобат кундан-кунга кучаймоқда. Ҳужумда эмас, ҳимояда ҳам ўйин амалиёти учун кураш шиддатли кечаётган бир пайтда, 29 ёшли фулбек келажагини бошқа жамоада давом эттиришни кўриб чиқиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Аканжи “шаҳарликлар” сафида умумий ҳисобда 136 та расмий учрашувда майдонга тушган. У бу вақт мобайнида 5 та гол уриш ва 3 та ассист билан ҳам мухлислар хотирасида қолган. Унинг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Ишончли манбалар таъкидлашича, “Галатасарой” бу трансферни келгуси мавсум учун асосий устувор вазифалардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Шу боис, Аканжи томонидан ижобий жавоб келса, тез орада музокаралар бошланиши кутилмоқда.
Бу трансфер амалга ошса, “Галатасарой” ҳимоя чизиғига тажрибали футболчини олиб келади. Айниқса, Европа мусобақаларида юксак савияда тўп суриш мақсадида таркибни кучайтириш улар учун долзарб масаладир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар