date

Оқ уйда UFC турнири ўтказилиши режалаштирилмоқда

Оқ уйда UFC турнири ўтказилиши режалаштирилмоқда

Сўнгги йилларда турли мамлакат ва шаҳарларда йирик мусобақалар ташкил қилиб келаётган UFC промоутерлик компанияси энди бутун дунё эътиборини янада тортадиган тадбирга қўл урмоқда — Оқ уй ҳудудида жанглар ташкил этиш режаси бор.

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, бу режа ҳақиқий ва амалга ошиши аниқ. Унинг сўзларига кўра, мусобақа формати ва техник масалалар АҚШ президенти Доналд Трамп билан муҳокама қилинган, эндиликда фақат Оқ уй маъмурияти билан келишиш қолди.

Жангчилар рўйхати ҳали тўлиқ аниқланмаган бўлса-да, номзодлар орасида Трампнинг севимли спортчиси Колби Ковингтон ҳам бор. Бироқ унинг сўнгги жанглардаги натижалари ва дивизиондаги кучли рақобат унга имкониятни қийинлаштириши мумкин.

Трамп режасига кўра, ушбу тарихий жанг 2026 йилда, АҚШ Мустақиллик декларацияси имзоланганининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказилади. Президент камида 25 минг томошабин келишига умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Оқ уйда UFC турнири ўтказилиши режалаштирилмоқда