
Германиянинг иккинчи Бундеслигаси "Унион Берлин" ва "Гройтер Фюрт" жамоалари ўртасидаги ўйини чоғида қизиқ ҳолат рўй берди. Гап шундаки, унда урилган голлардан бирига ҳакам сабаб бўлди. Унинг видеолавҳаси 20 декабрь куни Бундеслиганинг YouTube сайтидаги расмий саҳифасига жойлаштирилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Ҳакам Бибиана Штейнхаус ўзи хоҳламаган ҳолда меҳмон жамоанинг гол уришида иштирокчига айланиб қолди. "Унион" ҳимоячисининг тўпни ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга уриниши омадсизликка учраган: зарба ҳакамга тегиб, тўп "Гройтер Фюрт" ҳужумчиси оёғига келиб тушган. У эса, қулай имкониятдан фойдаланиб, рақиб дарвозаси бурчагини аниқ нишонга ола билган.
"Унион" ўйинчиларининг эътирозларига қарамай, ҳакам, голни ҳисоблашга қарор қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар