date

Жаҳон чемпиони Айтжан Ҳалмахановга уй, машина ва пул мукофоти топширилди

Жаҳон чемпиони Айтжан Ҳалмахановга уй, машина ва пул мукофоти топширилди\

Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган Айтжан Ҳалмаханов юрт шаънини муносиб ҳимоя қилгани учун юксак тарзда тақдирланди. У 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга ушбу спорт турида жаҳон чемпионлигини олиб келган спортчидир.

Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ҳалмахановга BYD русумидаги автомобил, 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва Нуробод шаҳридан уч хонали замонавий уй топширилган.

Спортчининг бу ютуғи нафақат шахсий ютуқ, балки бутун мамлакат спорти тарихида муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. У ёш авлодга ўрнак бўла оладиган жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатди.

Мазкур совғалар спорт соҳасини ривожлантириш, чемпионларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг саъй-ҳаракатларини қадрлаш йўлида кўрилаётган амалий ишларнинг ёрқин ифодасидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпиони Айтжан Ҳалмахановга уй, машина ва пул мукофоти топширилди