date

Ўзбекистон клублари илк бор ФИФА дастуридан маблағ олади

Ўзбекистон клублари илк бор ФИФА дастуридан маблағ олади

ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан клубларга тўланадиган компенсация тизимини янгилади, деб хабар берди Kursiv.media. Энди ўзбекистонлик футболчиларни терма жамоага юборган Суперлига клублари ҳам даромад олиш имкониятига эга бўлади.

FIFA’нинг Club Benefits Program дастури 2010 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Унда Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар учун уларнинг клубларига тўлов берилади. Масалан, 2022-йилги Қатар чемпионатида ҳар бир футболчи учун клубига кунига $10 950, камида 14 кун учун эса $153 минггача тўланган.

Янги тизимга кўра, 2026 йил Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтадиган чемпионатда умумий компенсация фонди $355 миллион бўлади. Шундан $100 миллион саралаш босқичида футболчиларини терма жамоаларга юборган клублар ўртасида тақсимланади.

“Насаф” клуби эса энг кўп футболчи билан ажралиб турибди. Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Зафармурод Абдураҳматов, Ғолиб Ғайбуллаэв, Алибек Давронов, шунингдек, Умар Эшмуродов ва Бобур Абдулхолиқов Ўзбекистон терма жамоаси сафида “Насаф” аъзоси сифатида саралашда майдонга тушган. Бу эса клубга ФИФА томонидан тўлов олиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон клублари илк бор ФИФА дастуридан маблағ олади