date

Golden Boy 2025 совринига даъвогар 25 футболчи эълон қилинди

Golden Boy 2025 совринига даъвогар 25 футболчи эълон қилинди

Европа футболининг энг нуфузли ёшлар мукофотларидан бири — Golden Boy учун номзодлар рўйхати эълон қилинди. Италиянинг Tuttosport нашри маълумотига кўра, сўнгги саралаш босқичида 21 ёшгача бўлган 25 футболчи қолди. Ғолиб ноябрь ойида Европанинг 50 та етакчи журналисти овозлари асосида аниқланади.

Golden Boy мукофоти йилнинг энг яхши ёш футболчисига берилади ва ҳар бир ўйинчи уни фақат бир бор қўлга киритиш имконига эга. Бу йилги рўйхатда Европа гранд клубларининг энг иқтидорли ва ёш юлдузлари жамланган.

Номзодлар орасида “Реал Мадрид” ва “ПСЖ” жамоалари етакчи бўлиб, ҳар бири бир нечта футболчи билан рўйхатга кирган. Қуйида тўлиқ номзодлар рўйхати:

– Пау Кубарси (“Барселона”)
– Дезире Дуэ (“ПСЖ”)
– Дин Ҳейсен (“Реал”)
– Кенан Йилдиз (“Ювентус”)
– Майлз Люис-Скелли (“Арсенал”)
– Уоррен Заир-Эмери (“ПСЖ”)
– Арда Гулер (“Реал”)
– Франко Мастантуоно (“Реал”)
– Итан Нванери (“Арсенал”)
– Йоррел Ҳато (“Челси”)
– Жеовани Кенда (“Спортинг”)
– Эстевао (“Челси”)
– Лени Йоро (“Манчестер Юнайтед”)
– Санни Меюлю (“ПСЖ”)
– Нико О’Райли (“Манчестер Сити”)
– Элисс Бен-Сегир (“Байер”)
– Виктор Фроҳолдт (“Порту”)
– Лукас Бергвалл (“Тоттенҳэм”)
– Арчи Грэй (“Тоттенҳэм”)
– Мамаду Сарр (“Страсбург”)
– Жоб Беллингҳэм (“Боруссия” Дортмунд)
– Франческо Пио Эспозито (“Интер”)
– Родриго Мора (“Порту”)
– Жованни Леони (“Ливерпул”)
– Александар Станкович (“Брюгге”).

Бу йилги рўйхат футбол оламининг келажак юлдузларини жамлаган, улар орасида Ла Лига ва АПЛда ёрқин ўйин кўрсатаётган бир қатор истеъдодлар бор.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда бу мукофотни “Барселона”нинг ёш вингери Ламин Ямал қўлга киритганди. Ушбу соврин ҳар бир футболчига фақат бир бор берилади, шу сабаб Golden Boy унвони ҳар доим янги чемпионга насиб этади.

Бу йил эса жамоалар орасида “Реал”, “ПСЖ” ва “Арсенал” юлдузлари етакчи ҳисобланмоқда — ғолиб ким бўлиши ноябр ойида маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Golden Boy 2025 совринига даъвогар 25 футболчи эълон қилинди