Ла Лиганинг навбатдаги турида "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни 13-дақиқада Педри очди, аммо 20-дақиқада "Жирона" сафида Аксел Витсел ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнггига яқин, 90+3-дақиқада Роналд Араухо томонидан киритилган гол "Барселона"га муҳим ғалабани тақдим этди.
Статистикада "Барселона" тўлиқ устунликка эга бўлди: 24 та зарба, 72% тўп назорати ва 566 та узатма билан. "Жирона" эса фақатгина 9 та зарба билан жавоб қайтарди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Барселона" 22 очко билан турнир жадвалининг 1-поғонасида бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар