date

Карвахал Ла Лига президентига АҚШдаги ўйин учун эътироз билдирди

Карвахал Ла Лига президентига АҚШдаги ўйин учун эътироз билдирди
"Реал Мадрид" сардори Дани Карвахал Испания Ла Лигаси президенти Хавер Тебаснинг фикрига муносабат билдирди. Карвахал Тебаснинг "Реал" телеканали ҳакамлик ҳақидаги видеолари чемпионатни сохталаштириш эмас, АҚШда ўтказиладиган ўйин қоидабузарлик экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.

Euro-football.ru ёзишича, Карвахал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Тебас жаноблари, регламент бузилиши мусобақа ҳалоллигига путур етказади. Сиз "Реал" телевидениеси видеолари ҳақида исталган фикр билдиришингиз мумкин.

Бироқ, АҚШда ўйин ўтказиш – қоидаларни бузишдир. Агар бу учрашув бўлиб ўтса, турнирингизда доғ қолади", деб ёзди.

Маълумотларга кўра, "Вилярреал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс 20 декабрь куни Майами шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу қарор Испания футболида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Чемпионат ўйинини АҚШда ўтказиш ҳақидаги таклиф футбол мухлислари ва мутахассислар орасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Аввалроқ ҳам Испания чемпионати ўйинларини хорижда ўтказиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтган.

Келгусида бундай қарорлар Ла Лига регламентига ўзгартиришлар киритилишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карвахал Ла Лига президентига АҚШдаги ўйин учун эътироз билдирди