
"Cелта" клуби ҳужумчиси Яго Аспас пайшанба куни Европа Лигаси учинчи турида "Nicе"га қарши ўйинда майдонга тушди. Бу учрашув Виго клуби сафида унинг 534-ўйини бўлди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, Аспас шу натижа билан "Cелта" тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. У аввалги рекорд эгаси Манолони ортда қолдирди.
Маноло ўз вақтида "Ceлтa" сафида 533 та ўйин ўтказган эди. Яқинда Аспас Маноло натижасига етиб олганида, жамоа сардорига эсдалик футболкаси ва торт топширилган.
Ҳозирда "Ceлтa" Испания чемпионати турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа тўққиз турда етти очко жамғарди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар