date

Сафонов қишда ПСЖни тарк этади

Сафонов қишда ПСЖни тарк этади
Португалиялик агент Паулу Барбоза россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани ҳақида фикр билдирди. "Бундай даражадаги дарвозабон доимий равишда майдонга тушиши керак.

Ҳозирча у шунчаки вақтдан ютқазмоқда, афсуски. Сафонов дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган жамоанинг захира дарвозагони бўлишида уят йўқ.

Бу нуфузли ҳолат. Аммо у ёш ва кучга тўла бўлганида ўйнаши зарур", — деди Барбоза "РБ Спорт"га берган интервьюсида.

Агентнинг фикрига кўра, Сафонов ўз ҳолатини яхши тушунади ва январ ойида бошқа клубга ўтади. Жорий мавсумда 26 ёшли россиялик дарвозабон бирор марта ҳам майдонга тушмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сафонов қишда ПСЖни тарк этади