
Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи Витор Перейра яқин кунларда ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда Molineux News хабар бермоқда.
"Бёрнли" клубига қарши ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоа АПЛ турнир жадвалида сўнгги ўринда қолмоқда. Шу билан бирга, мураббий мухлислар билан тортишувга киришган.
Сўнгги маълумотларга кўра, олдиндаги ўйинлар унинг тақдири учун ҳал қилувчи бўлади. 29 октябр куни жамоа Англия Лигаси Кубогида Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилади.
1 ноябр куни эса "Фулҳэм"га қарши сафар учрашуви бўлиб ўтади. "Челси" таркибининг оптимал ҳолатда эмаслиги Перейрага натижа кўрсатиш ва раҳбариятнинг ишончини тиклаш учун имконият яратади.
Португалиялик мутахассис 2024 йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда. У жорий йилнинг сентябр ойида уч йиллик янги шартнома имзолаган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.