
Собиқ машҳур дарвозабон Сантьяго Канисарес “Барселона”ни футболчиларни тиклашдаги ишлари учун танқид қилди.
- “Барселона” тикланиш учун энг яхши клуб эмас. У ерда жароҳатлар жуда кўп, ҳаттоки айримлари қайта такрорланмоқда. Бу мени Ламин Ямалга бир-икки кун дам бериш ҳақидаги ўйларимдан кўра кўпроқ хавотирга солади”, – деди Канисарес Радио Марка эфирида.
Аввалроқ спорт шифокори Ламин Ямалнинг чов соҳасидаги муаммолар туфайли ҳали 100 фоиз тайёр эмаслигини айтган эди. “Барселона” 2 ноябр, якшанба куни Ла Лига доирасида “Эльче”га қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.
Ҳозирда каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар