date

"Барселона" ёш истеъдодни нишонга олди

"Барселона" ёш истеъдодни нишонга олди
Португалиянинг "Фамаликао" клуби марказий ҳужумчиси Яссир Забирий Европанинг етакчи клублари диққат марказига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчини Испаниянинг "Барселона" клуби ўз таркибига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталон клуби бу борада "Фамаликао" раҳбарияти билан боғланиб, трансферни муҳокама қилган.

Шунингдек, Забирийга "Севилья", "Порту" ва "Бенфика" клублари ҳам қизиқиш билдирган. Жорий мавсумда Забирий Португалия чемпионатида учта ўйинда майдонга тушган, аммо ҳали самарали ҳаракатлари қайд этилмаган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 600 минг еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" ёш истеъдодни нишонга олди