date

Ширер: Арсеналнинг заиф томони йўқ

Ширер: Арсеналнинг заиф томони йўқ
Англия терма жамоаси ва "Ньюкасл"нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер жорий мавсум Премер-лигада Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Мен бу жамоада заиф томонларини кўрмаяпман.

Улар яна стандарт вазиятлардан гол уришди, аммо бу уларнинг футболининг фақат бир қисми. Менга мураббийлар штаби томонидан Тимбер ва Калафиорининг ҳужумдаги ўрни жуда ёқади.

Улар рақибдан сон жиҳатидан устунликни яратиб, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишмоқда", - деди Ширер BBC Sportга берган интервюсида. АПЛнинг ўнинчи турида "канонирлар" "Бёрнли"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Арсенал" Премер-лига турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ширер: Арсеналнинг заиф томони йўқ