
Бундеслига 9-турида "Штутгарт" ва "РБ Лейпциг" ўртасидаги учрашув 1:3 ҳисобида якунланди. "Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Хёнесс ўйин натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу юқори даражадаги, тезкор темпда ўтган учрашув бўлди. Дастлабки дақиқаларда Нюбель бизни бир неча бор қутқариб қолди.
5-дақиқадан 30-дақиқагача деярли идеал ўйнадик, лекин ўзимизни гол билан мукофотлай олмадик. Шундан сўнг ўйин очиқ тус олди ва рақибнинг ҳисобни очиши адолатли бўлди.
Иккинчи бўлим бошида урилган иккинчи гол вазифамизни янада мураккаблаштирди. Жамоамиз курашни давом эттирди, ўзига ишонди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.
Аммо бугун бизга ҳал қилувчи лаҳза етишмади. Биз "Лейпциг" билан узоқ вақт давомида тенг даражада ўйнадик ва бу ўйиндан баъзи ижобий жиҳатларни олишимиз мумкин", - дейди Хёнесс.
Ушбу ўйиндан сўнг "Штутгарт" 19 очко билан тўртинчи ўринда қолди. "РБ Лейпциг" эса 22 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Аввалроқ, ғолиб жамоа мураббийи Оле Вернер ҳам ўйин натижаларини изоҳлаб ўтган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!