date

Левандовски хет-трик қайд этди: "Барселона" "Сельта"ни мағлуб қилди

Левандовски хет-трик қайд этди: "Барселона" "Сельта"ни мағлуб қилди
Мадриднинг "Реал" клуби "Райо Вальекано" билан дуранг ўйнаб, "Барселона"га имконият яратиб берди. Бу натижа "Барселона"га Ла Лига жадвалида фарқни уч очкога қисқартиришга имконият яратади, агар "Сельта"га қарши ўйинда ғалаба қозонса.

"Барселона"да Педри, Гави ва Рафинья каби муҳум ўйинчиларнинг жароҳати сабаб йўқлигига қарамай, жамоа ўз таркибидаги йўқотишларни сезиларли даражада қоплай олди. Айниқса, Роберт Левандовски ушбу ўйинда ҳал қилувчи роль ўйнади.

Учрашувнинг 10-дақиқасида "Барселона" пенальтидан ҳисобни очди. Воқеалар ВАР қайд қилинишида сўнг тасдиқланди ва Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди (0:1).

Аммо орадан кўп ўтмай, "Сельта"нинг Серхио Каррейра "Барселона"нинг юқори чизиқли ҳимоясидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). 37-дақиқада Левандовски иккинчи голини урди.

Марк Рашфорднинг чап қанотдан узатган пасини Левандовски аниқ амалга ошириб, ҳисобни ўзгартирди (1:2). Аммо "Сельта" яна бир бор жавоб бериб, Борха Иглесиас гол урди ва ҳисобни 2:2 га олиб келди.

Биринчи бўлим охирида Ламин Ямал "Барселона"ни яна олдинга олиб чиқди (2:3). Иккинчи бўлимда эса Левандовски ўз хет-тригиини расман қайд этиб, "Барселона"нинг ғалабасини мустаҳкамлади (2:4).

"Барселона" бу натижа билан "Реал"нинг хатосидан фойдаланиб, уч очко фарқ билан етиб олди. Энди "Барселона" кейинги турда "Атлетик Бильбао"га қарши ўйнайди ва вақтинча бўлса-да, "Реал" билан очколар бўйича тенглашиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски хет-трик қайд этди: "Барселона" "Сельта"ни мағлуб қилди