date

Ривьера: "Милан ҳақида гаплашиш учун ҳали вақт бор"


Италиялик собиқ футболчи Жанни Ривьера ўз ҳаётининг қарийб йигирма йилини "Милан" клубига бағишлаган. У нафақат футболчи, балки клуб маъмурияти аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, Европа Парламенти депутати бўлишга ҳам улгурган. Журналистлар ундан "Милан"нинг янги бош мураббий Массимилиано Аллегри келганидан кейинги ҳолати ҳақида сўрашди.

Ривьеранинг сўзларига кўра, у клубнинг ҳозирги раҳбарияти билан келишмовчиликлар сабаб клуб ичидаги вазият ҳақида унчалик маълумотга эга эмас. "Шу сабабли ўз фикрларимни ўзимда сақлашни афзал кўраман.

Аллегри ҳақида гаплашишга ҳали эрта, мақсадлар амалга ошгандан кейин бу ҳақда сўзлашимиз мумкин. Худди шу гап Гаттузо ҳақида ҳам айтилган бўлиши мумкин.

Демак, кутиб турамиз!" – деди Ривьера pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Жанни Ривьера "Милан" сафида 1960 йилдан 1979 йилгача фаолият олиб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ривьера: "Милан ҳақида гаплашиш учун ҳали вақт бор"