
Испания терма жамоаси ва "Атлетик Бильбао" клуби дарвозабони Унай Симон бельгиялик Тибо Куртуани дунёнинг энг яхши дарвозабони деб эътироф этди. 28 ёшли дарвозабон бу ҳақда 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритди.
"Шубҳасиз, Куртуа ҳозирги ҳолатида дунёнинг энг яхши дарвозабони. Уни ортда қолдирадиган бошқа ҳеч ким йўқ.
Агар Тибо зарбани қайтара олмаса, демак, бу зарбани ҳеч биримиз қайтара олмасдик", - деди Симон Diario AS нашрига берган интервьюсида. Грузия ва Испания ўртасидаги учрашув шанба, 15-ноябрь куни бўлиб ўтади.
Уч кундан кейин эса “қизил фурия” Туркия билан беллашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.