
Ливерпул Бавария футболчиси Майкл Олисени қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар қаторида қолмоқда. Қизиллар франсуз футболчисини Муҳаммад Салоҳга узоқ муддатли муқобил сифатида кўрмоқда.
Fichajes нашрининг хабарига кўра, Англия гранд клуби Олисени сотиб олиш учун Баварияни ишонтириш мақсадида жуда катта маблағ ажратишга тайёр. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Майкл Олисени қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда 23 ёшли вингер Бавария сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Собиқ Кристал Пэлас юлдузининг Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.