Ўсмирларимиз мундиалда яна тарих ёзиш остонасида турибди

2 дақиқа ўқиш1.4K
Ўсмирларимиз мундиалда яна тарих ёзиш остонасида турибди

Иқлим иссиқ, майдонларда шиддатли баҳслар, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Қатарда ўтаётган Жаҳон чемпионати янада қизиб бормоқда. Катта умид билан келган 48 та терма жамоадан саккизликка чиқиш имкони энди фақат 16 та мамлакатнинг қўлида. Ушбу кучлилар сафида, албатта, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам бор — вакилларимиз бунгача ҳам мундиалларда уч маротаба 1/8 финални босиб ўтган, нимчорак финал баҳсларида ўйнаган.

2011 йилги Мексикадаги ёрқин ғалаба

Ўсмирларимиз биринчи марта 2011 йил Мексикадаги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиқиб, Австралияга қарши ўйинда ҳақиқий маҳорат кўрсатганди. 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ўша авлоднинг қайси даражада кучли эканини яна бир бор исботлаган. Аббосбек Махсталиев, Темур Ҳакимов ва Давлатбек Ёрбековлар зўр ҳаракатлари билан майдонда порлаган, яна бир тўпни эса австралияликлар ўз дарвозаларига киритиб юборишганди. Бироқ кейинги босқичда Уругвай ўсмирларининг босимига дош беролмай, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган эдик.

2013 йил БАА: қаттиқ кураш, бир гол етишмади

Орадан икки йил ўтиб, БААда ўтган мундиалда ўсмирларимиз ярим финалга яқин келиб, аммо гондураслик тенгқурларига минимал фарқ билан имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган.

2023 йил Индонезия: Англия устидан ғалаба, Францияга қарши аламли мағлубият

Яқин тарихимизда энг яхши хотиралардан бири — 2023 йил Индонезиядаги мундиал. Англия каби фаворитга қарши баҳсни 4-дақиқада Амирбек Саидовнинг голи билан бошлаганмиз. Биринчи бўлим ўртасида инглизлар ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлимда сардоримиз Лазизбек Мирзаев жарима зарбасидан урган афсонавий тўп билан жамоани чорак финалга олиб чиққан. Афсуски, Францияга қарши ўйинда биргина гол тақдирни ҳал қилди ва ўсмирларимиз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

2025 Қатар: Италияга қарши ҳал қилувчи синов

Энди эса навбатда яна бир катта имтиҳон — Қатардаги мазкур мундиалнинг нимчорак финали. Ўзбекистон терма жамоаси Италияга қарши ўйинда ўз тарихининг янги саҳифасини ёзиш имконига эга. Учрашув 18 ноябрь куни соат 17:30 да старт олади. Бу сафар майдонга чиқадиган ўғлонлардан жуда кўп нарса кутиляпти — жамоа характери, жасорати ва иродаси яна бир бор синалади.

Бундай пайтда барча мухлислар бир нарсани яхши ҳис қилади: ўсмирларимиз бугунги авлоднинг фахри, улар ҳар қадамда ўзини рўй бердирадиган янги тарихга қадам қўймоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?