date

Беризовский: Сафонов кўпроқ ўйнаши учун ПСЖни тарк этиши керак

Беризовский: Сафонов кўпроқ ўйнаши учун ПСЖни тарк этиши керак
Арманистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони Роман Беризовский Россия терма жамоаси посбони Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. "Ўйлайманки, у Париж клубини тарк этса яхши бўлар эди, чунки кўпроқ ўйнаш имкониятига эга бўлади.

Агар Европа клубларида бошқа вариантлар бўлмаса, Россияга қайтиши керак, деб ҳисоблайман", – деди мутахассис "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида. Беризовскийнинг сўзларига кўра, ПСЖда ўйин амалиётининг етишмаслиги Сафоновнинг Россия терма жамоаси сафидаги ўйинларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Матвей Сафонов 2024-йилнинг ёзида Краснодардан ПСЖга ўтиб, француз клуби билан шартнома имзолаганди. Аммо жорий мавсумда россиялик дарвозабон майдонга тушмади, чунки у рақобатда Люка Шевальега ютқазмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Беризовский: Сафонов кўпроқ ўйнаши учун ПСЖни тарк этиши керак