
“Милан” спорт директори Игли Таре жамоанинг бу йилги мақсади – чемпионлик унвонини қўлга киритиш эканини яширмади. Унинг сўзларига кўра, бунга эришиш учун энг қисқа, аммо айни вақтда энг машаққатли йўл танланган.
"Скудетто учун курашмасликни айтиб, ёлғон гапирган бўлардим. Биз 19 нафар янги футболчини таклиф қилиб, 23 нафар эски ўйинчини таркибдан озод этиш орқали энг тезкор, аммо энг қийин йўлни танладик.
Ҳозир яхши йўлдамиз. Мен бу буюк клуб билан соврин ютишни жуда истайман, аммо ўзимизга ортиқча ишониб кетмаслигимиз керак", – дея Таренинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Ҳозирда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.