
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфрис халқаро танаффус олдидан олган жароҳатини даволашни давом эттирмоқда. 29 ёшли футболчи Нидерландия миллий жамоасининг ноябрь ойи ўйинларини ўтказиб юборди.
Журналист Даниеле Мари хабарига кўра, Дюмфрис 23-ноябрда А Серия доирасида "Милан"га қарши ва 26-ноябрда Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико"га қарши ўйинларда ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин. Жорий мавсумда Дензел Дюмфрис "Интер" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
"Интер" ҳозирги кунда Италия А Сериясининг турнир жадвалида 11 та турдан кейин 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.