
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка бошқа клубларнинг трансфер радарига тушди. Мюнхен клуби 30 ёшли футболчининг мавсум охирида якунланадиган шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти.
Шу сабабли, тажрибали немис футболчиси январ ойидан бошлаб трансфер бозорида арзонлаштирилган нархда сотувга қўйилади. Журналист Тоби Алтшиоффлнинг хабар беришича, Горецкага Туркиянинг "Фенербахче" ва Италиянинг "Ювентус" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"Бавария" жамоаси ўйинчини мавсум давомида қўйиб юборишни истамаяпти, гарчи бу улар учун футболчини сотиб даромад олишнинг охирги имконияти бўлса ҳам. Ўз навбатида, Горецканинг ўзи ҳам қишда жамоани тарк этишни хоҳламаяпти.
Трансфермаркт маълумотларига кўра, Леон Горецканинг нархи 22 миллион еврони ташкил этади. Бохум футбол мактаби тарбияланувчиси 2018 йилдан бери Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.