
Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби вакиллари, "Mundo Deportivo" нашрига кўра, Руанда билан шартнома келгуси ёзда бекор қилинишиини тасдиқлашди. Инглиз клуби 2018-йилдан буён футболкалари енгида ва стадионида Руанда туризмини тарғиб қилиб келмоқда.
Бу реклама кампанияси учун Руанда ҳар йили 12 миллион евро тўлаган. Бироқ, "Арсенал" мухлислари Руандадаги эркинликларнинг чеклангани, жумладан, оппозиция вакилларининг тазйиққа учраши сабабли бу ҳамкорликни кескин танқид қилишган.
Шунга қарамай, "Visit Rwanda" бренди ҳали ҳам Мадриднинг "Атлетико" ва "ПСЖ" клубларига ҳомийлик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.