
Мадриднинг "Реал" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа собиқ мураббий Карло Анчелотти ва ҳозирги бош мураббий Хаби Алонсони таққослади.
66 ёшли италиялик май ойининг охирида жамоадан кетган эди. Унинг ўрнини июн бошида 43 ёшли испан мураббий эгаллади.
"Анчелотти биз учун ота каби эди, Алонсо билан эса ҳаммаси бошқача. Лекин иккиси ҳам яхши мураббийлар. Алонсони ҳурмат қилмаслик бўларди, агар Карлога соғиниб қолганимизни айтсак", – дейди Куртуа.
Ла Лигада 12 турдан сўнг "Реал" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Барселона"ни уч очко фарқ билан ортда қолдирмоқда. 23 ноябр, якшанба куни "қаймоқранглилар" "Элче"га қарши навбатдаги ўйинини ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.