
Мадриднинг "Реал" жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ҳозирги футбол оламидаги энг яхши уч дарвозабонни айтиб ўтди. Қизиқарли томони шундаки, 33 ёшли бельгиялик дарвозабон ўзини рўйхатга киритмади.
"Дунёнинг энг яхши уч дарвозабони ким? Мен бу борада ўзимни четга оламан.
Учинчи ўринда - Ян Облак, иккинчи ўринда - Алиссон ва биринчи ўринда Давид Райа", - деди Куртуа сўнгги интервьюсида. Ян Облак Мадриднинг "Атлетико" жамоасида, Алиссон Беккер "Ливерпуль" сафида, Давид Райа эса Лондоннинг "Арсенал" клубида дарвоза қўриқлайди.
Жорий мавсумда Тибо Куртуа "Реал" сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди ва 8 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.