
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал билан бўлган вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бельгиялик дарвозабон октябрь ойида бўлиб ўтган "Эль-Класико" учрашувидан сўнг 18 ёшли вингер билан тортишиб қолганди.
Ушбу ўйинда "Қироллик клуби" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Бу "Эль-Класико", унда адреналиннинг юқори бўлиши табиий.
Баъзан ўзингни тутолмайсан ва ўйламасдан гапириб қўясан. Мен Ямалнинг Карвахаль билан тортишиб турганини кўрдим ва вазиятга аралашмасликнинг иложи бўлмади.
Аммо бу ҳолат майдонда тугади. Ламин билан ҳеч қандай муаммо йўқ деб ўйлайман.
Агар уни эртага ресторанда учратип қолсам, албатта саломлашаман", – деди Куртуа испан ОАВга берган интервьюсида. "Реал" ҳозирги Ла Лига мавсумида 12 турдан сўнг "Барселона"дан уч очко олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.