
Италиянинг "Удинезе" футбол клуби раҳбарияти расмий баёнот эълон қилиб, Роландо Мандрагора трансфери туфайли жамоани жазолашга интилишдан ҳайратда эканлигини билдирди. Бу ҳақда Football Italy хабар берди.
Мазкур келишув 2018 йилда амалга оширилган. Ҳозирда "Фиорентина" сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи "Ювентус"дан "Удинезе"га 20 миллион евро эвазига ўтган эди.
2020 йил октябр ойида у яна "Ювентус"га 15 миллион евро эвазига сотилган, бироқ бир муддат ижарада қолган. "Удинезе" ушбу трансфердан 3,11 миллион евро миқдорида сохта даромад олишда айбланмоқда.
"Удинезе" расмий баёнотида жамоанинг айбсизлиги исботланиши ва дастлабки суд тингловлари жамоани оқлаш билан якунланишига умид билдирилган. Мазкур ҳолатга ўхшаш бошқа ишлар ҳам худди шу суд томонидан кўриб чиқилганлиги таъкидланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.