
“Ливерпул” вингери Федерико Кьеза қишки трансфер ойнасида А Серияга қайтиши мумкин. Италиялик футболчи Арне Слот бошқарувидаги жамоада ўтган мавсумга қараганда муҳимроқ рол ўйнамоқда, аммо ҳали ҳам асосий таркибда жой ололмаяпти.
Calciomercato хабарига кўра, Кьезага бўлган қизиқиш Италия чемпионатида ҳануз юқори даражада. Январ ойида 28 ёшли футболчини “Милан”, “Интер”, “Рома” ва “Наполи” клублари ижарага олиш эҳимолини кўриб чиқиши мумкин.
Собиқ “Ювентус” юлдузининг маош талабларини қондириш осон бўлмайди, шу сабабдан кўпроқ ижара варианти муҳокама қилинмоқда. Федерико Кьезанинг Transfermarkt порталидаги трансфер қиймати 18 миллион евро баҳоланмоқда.
У жорий мавсумда “Ливерпул” сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.