date

Недвед: Ирландия - жуда қайсар жамоа


Чехия терма жамоасининг собиқ футболчиси Павел Недвед Жаҳон чемпионати саралаш плей-офф босқичида бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида фикр билдирди. Март ойида ўтказиладиган ярим финалда Чехия Ирландияга қарши майдонга тушади.

"Бизга Ирландия рақиб бўлди. Улар ҳозирда, эҳтимол, ўзининг энг яхши спорт формасида.

Улар Португалияни мағлуб этишди, Венгрияда ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтишди. Муҳими, биз ўз уйимизда ўйнаймиз.

Ирландия - жуда қайсар жамоа, улар ажойиб ҳимояланишади ва кучли руҳий барқарорликка эга. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиқмоқчи бўлсак, бу истакда улардан кўра кўпроқ бўлишимиз керак.

Ҳар доим оёқлардан кўра кўпроқ бош билан ўйнаш муҳим. Мен буни 20 йил олдин ўзим бошдан кечирганман", - деди Недвед Чехия футбол федерацияси расмий сайтига берган интервьюсида.

Чехия ва Ирландия ўртасидаги ғолиб финалда Дания ёки Шимолий Македонияга қарши ўйнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Недвед: Ирландия - жуда қайсар жамоа