Испания Чехия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди

1 дақиқа ўқиш109
Испания Чехия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Испания ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Испаниянинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Испанлар учрашувни фаол бошлаб, 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ламин Ямал ўз номини таблога ёздирди.

35-дақиқада Родри Испаниянинг иккинчи голини урди. Шу тариқа биринчи бўлим якунига келиб испанлар 2:0 ҳисобида олдинда борди.

Танаффусдан кейин Чехия ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иржи Слама 69-дақиқада гол уриб, жамоасига ўйинга қайтиш имкониятини берди.

Бироқ 85-дақиқада Чехия яна бир футболчисидан айрилди. Ладислав Крейчи қизил карточка олгач, чехлар учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Испания 89-дақиқада яна гол урди. Микель Мерино рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини расмийлаштирди.

Статистика ҳам испанларнинг устунлигини кўрсатди. Испания 16 марта зарба берган ва 9 марта дарвоза томон аниқ зарба йўллаган. Чехия эса 4 та зарбадан 3 тасини дарвоза томон йўллаган.

Испания 63 фоиз тўпга эгалик қилган, Чехияда бу кўрсаткич 37 фоиз бўлди. Испанлар 742 та пас амалга ошириб, 93 фоиз аниқликка эришган. Чехия футболчилари 288 та пас берган ва уларнинг 82 фоизи аниқ чиққан.

Испания 11 марта, Чехия 13 марта қоида бузган. Испанияда 1 та сариқ карточка қайд этилган бўлса, Чехия футболчилари 5 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди. Бурчак зарбалари бўйича эса Испания 5:0 ҳисобида устун бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?