date

Сафонов ПСЖни қишки трансферда тарк этиши мумкин


Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов қишки трансфер ойнасида "ПСЖ"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда танилган франсуз нашри L'Équipe хабар бермоқда.

Манбага кўра, Сафонов жорий мавсумда ўйин амалиётининг йўқлигидан норози ва шу сабабли клубни тарк этишга қарор қилган. Худди шу сабаб билан ҳимоячи Лукас Бералдо ҳам Париж жамоасидан кетиши мумкин.

Шунингдек, "ПСЖ" Сафонов ва Бералдо кетган тақдирда янги футболчиларни сотиб олишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2024 йилнинг ёзида "ПСЖ" сафига қўшилган эди.

Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 17 ўйинда майдонга тушган, бироқ май ойидан бери бирор марта ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов ПСЖни қишки трансферда тарк этиши мумкин