
Россия миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов "ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. "Шеваленинг "Тоттенҳем"га қарши ўйиндан олдин ҳам хатолари бўлган, бироқ мураббийлар штаби ҳали ҳам унга ишонч билдирмоқда.
Ўйлайманки, Матвейга имконият берилганда, у бу имкониятдан тўғри фойдаланади ва асосий таркибда ўз ўрнини мустаҳкамлайди," - деди эксперт "Советский спорт"га берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2024 йилнинг ёзида Париж клубига қўшилган эди.
"ПСЖ" таркибида у 17 та учрашувда майдонга тушиб, улардан еттитасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Жорий мавсумда эса россиялик дарвозабон ҳали майдонга тушганича йўқ, чунки мураббийлар штаби дарвозада бутунлай Люк Шевалега ишонч билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.