date

Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди

Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди
Испания чемпионатининг 14-турида "Майорка" ва "Осасуна" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйинда ҳисоб 62-дақиқагача очилмади, шундан сўнг мезбонлар пеналтидан Ведат Мурики орқали олдинга чиқиб олишди.

Бир неча дақиқа ўтиб, Косовонинг миллий терма жамоаси вакили Ведат Мурики яна гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бироқ "Осасуна" мағлубиятга рози бўлмади ва ўйинга қайтишга эришди.

82-дақиқада Рауль Гарсия ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимга қўшилган вақтнинг сўнгги дақиқаларида Флавиан Бойомо гол уриб, якуний ҳисобни 2:2 кўринишида белгилади.

Шундай қилиб, "Майорка" ва "Осасуна" дуранг натижа билан майдонни тарк этишди. Жамоалар ҳозирда турнир жадвалида мос равишда 15-ва 17-ўринларни банд этган бўлиб, "Майорка" 13 очко, "Осасуна" эса 12 очко тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди