Крауч: "Ливерпул ҳужум ҳам, ҳимоя ҳам қилмади"

Собиқ таниқли футболчи Питер Крауч Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Ливерпул"нинг "ПСВ"га қарши ўйинда 1:4 ҳисобида ютқазишини изоҳлади. "Бу умуман уларга ўхшамади.
Улар ҳужумга ўтмади, ҳимояга қайтмади. Бунинг учун Салоҳни айблаш мумкин, лекин менимча, ҳозир "Ливерпул"нинг бирорта футболчиси яхши ўйнадим деб айта олмайди", – деди Крауч Paddy Powerга берган интервьюсида.
Сўнгги 12 ўйинда "Ливерпул" барча мусобақаларда атиги учта ғалаба қозониб, тўққизта ўйинда мағлубиятга учради. Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида "қизиллар" 9 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Эртага, 30-ноябр куни, "Ливерпул" АПЛнинг 13-турида сафарда "Вест Хэм"га қарши майдонга тушади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Улар ҳужумга ўтмади, ҳимояга қайтмади. Бунинг учун Салоҳни айблаш мумкин, лекин менимча, ҳозир "Ливерпул"нинг бирорта футболчиси яхши ўйнадим деб айта олмайди", – деди Крауч Paddy Powerга берган интервьюсида.

Изоҳлар 0
…