date

Лаутаро Мартинес: Миш-мишларга эътибор бермайман


Италия чемпионатининг ўн учинчи турида "Интер" сафарда "Пиза" билан тўқнаш келди. Ушбу ўйинда аргентиналик сардор Лаутаро Мартинеснинг дубл голлари ҳисобига "Интер" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг Лаутаро Мартинес ўз муваффақияти ҳақида изоҳ берди. "Мен хурсандман, чунки ғалаба айнан биз учун керак эди, айниқса икки мағлубиятдан сўнг.

Мен "Интер" учун, жамоам ва оилам учун ишлайман ва миш-мишларга эътибор бермайман. Биз футболчилар фақат ўз ишимизга эътибор қаратишимиз керак ва бошқа гап-сўзларга қулоқ солмаслигимиз лозим", - дея Лаутаро Мартинеснинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.

Келгуси турда "Интер" 6-декабр куни ўз майдонида "Комо"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Мартинес: Миш-мишларга эътибор бермайман