date

Боруссия Ансельминони сақлаб қолмоқчи


Аргентина ҳимоячиси Аарон Ансельмино Дортмунднинг "Боруссия" клубида доимий асосда қолиши мумкин. Бу ҳақда Sport 1 хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Боруссия" раҳбарияти 20 ёшли футболчининг ўсишидан жуда мамнун. "Челси" футболчиси ҳозирда "арилар" сафида ижарада тўп сурмоқда.

Клуб раҳбарияти Ансельминони узоқ муддатга сақлаб қолиш режаларини кўриб чиқмоқда. Ансельмино "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 1 голли узатма берган.

Ансельминонинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача тузилган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг қийматини 8 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Боруссия Ансельминони сақлаб қолмоқчи