date

Сафонов: ПСЖда менга ишонч катта


ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ўзининг клубдаги дебют мавсумидаги роли ҳақида фикр билдирди. "15 та ўйинда майдонга тушиш – бу фақат ушбу мураббий билан иккинчи дарвозабон бўлиш имконини беради.

Мен бошқа жойда иккинчи дарвозабонга шунчалик ишонч билдирилганини билмайман. Бу даражадаги ишонч жуда кам учрайди", – деди Сафонов Фёдор Смоловнинг подкастида.

Сафонов 2024 йилнинг ёзида ПСЖ сафига қўшилган. Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олганда 17 та ўйинда қатнашиб, 7 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Жорий мавсумда эса ҳали майдонга тушмаган. Сафоновнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.

Келаси Лига 1 доирасидаги "Ренн"га қарши ўйинда Сафоновнинг асосий таркибда майдонга тушиш имконияти юқори, чунки асосий дарвозабон Люка Шевалье жароҳат олган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов: ПСЖда менга ишонч катта