date

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонни жиддий рақиб сифатида эътироф этди

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонни жиддий рақиб сифатида эътироф этди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Жаҳон чемпионати–2026 қуръаси якунлангач, ўз фикрларини баҳам кўрди. Унинг таъкидлашича, қуръа натижалари энди тайёргарлик режаларини аниқ белгилаш имконини берди ва жамоа шу асосда иш бошлайди.

Маълумки, португаллар “К” гуруҳида Колумбия, Ўзбекистон ва плей-офф орқали келадиган жамоадан бирига қарши майдонга тушади. Мартинес гуруҳ таркибини муносиб ва мувозанатли деб баҳолади.

“Энди қуръа бизга қайси йўналишда ҳаракат қилиш кераклигини очиқ кўрсатди. Биринчи баҳсни 17 июнда ўтказишимиз жуда муҳим — бу тайёргарлик жараёнини янада аниқ ва режали қилади. Илк ўйин — плей-офф ғолиби билан. Ҳозирча рақибнинг номи номаълум, аммо биз ҳар қандай вариантга тайёрланамиз”, — деди Мартинес.

Мутахассис Колумбия ва Ўзбекистон ҳақида ҳам эҳтиром билан тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ҳар икки жамоа Мундиал йўлида жиддий тайёргарлик кўрган, қатъиятли ва рақобатбардош термалар ҳисобланади.

“Колумбия ҳам, Ўзбекистон ҳам эътибор талаб қиладиган рақиблар. Уларнинг ривожланиш динамикаси юқори, мусобақага жиддий тайёргарлик қилган. Биз уларни ҳурмат қиламиз ва кучли рақиб сифатида қабул қиламиз”, — дея қўшимча қилди португаллар устози.

2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан қизғин муҳит тобора ортмоқда. Мартинес сўзларига кўра, Португалия жамоаси ўз олдига юқори мақсадлар қўйган ва қуръа натижалари бу мақсадларга етишишда йўл харитасини белгилаб бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Португалия бош мураббийи Ўзбекистонни жиддий рақиб сифатида эътироф этди