date

Колумбия бош мураббийи: "Мақсад — гуруҳдан муносиб ўйинлар билан чиқиш"

Колумбия бош мураббийи: "Мақсад — гуруҳдан муносиб ўйинлар билан чиқиш"

Жаҳон чемпионати–2026 қуръаси якунлангач, Колумбия терма жамоасининг бош мураббийи Нестор Лоренсо ўз жамоасига бўлган ишончини яна бир бор тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, Колумбия сўнгги йилда мустаҳкам таркиб сифатида шаклланиб, саралашда олинган натижалар ҳам бунга ойнадагидек далолат бермоқда.

Маълумки, колумбияликлар “К” гуруҳида Португалия, Ўзбекистон ва плей-офф орқали келадиган рақиб билан куч синашади. Мураббийнинг фикрича, гуруҳ осон саналмайди, аммо Колумбия бундай чақириқлардан қўрқмайди.

“Йилнинг аввалида Бразилияга қарши икки ўйинни ютқаздик, аммо кейинги босқичда жамоа характер кўрсатди: беш бор зафар, тўрт марта дуранг — бу жамоа учун сезиларли ўсиш белгиси. Умид қиламанки, бундай ривожланиш мусобақа яқинлашган сари янада жадаллашади”, — деди Лоренсо.

Унинг сўзларига кўра, Мундиалгача тайёргарлик учун унча кўп вақт йўқ. Колумбия терма жамоаси мусобақа бошланишидан олдин 20 кунлик махсус йиғин ўтказади. Бу давр футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оптимал даражага олиб чиқишда ҳал қилувчи омил бўлиши кутилмоқда.

“Қисқа вақт ичида жамоанинг шаклини топишимиз, футболчиларни энг яхши ҳолатда Мундиалга олиб келишимиз шарт. Қайси шаҳарда ўйнашимиздан қатъи назар, ташкилий масалаларни тўлиқ ҳал қиламиз. Бизнинг мақсад — гуруҳдан муносиб ўйинлар билан чиқиш”, — дея қўшимча қилди мураббий.

Колумбия учун К гуруҳи жиддий синов бўлиши мумкин, аммо Лоренсонинг ўзига ишончи ва жамоага бўлган талабчан ёндашуви мухлисларда ҳам катта умид уйғотмоқда. Teрмa жамоа кейинги босқичга чиқиш учун бор кучини ишга солиши, рақобатни янада кучайтириши тайин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Колумбия бош мураббийи: "Мақсад — гуруҳдан муносиб ўйинлар билан чиқиш"